Жинсий ожизлик

Жинсий ожизлик
  • 5
  • 4
  • 3
  • 2
  • 1
4,4
  • Версия ОС Android 4.0+
  • Категория Книги
  • Размер 24,01 МБ
  • Платный контент
  • Реклама

Мизож сустлиги - жинсий заифлик, импо- тенция, нормал жинсий алоқа қила олмаслик бўлиб, бундай ҳолат жинсий фаолиятнинг бузи- лишига, жинсий майлнинг сусайиши ёки йўқо- лиши, жинсий олат (закар)нинг тўлишиб, та- ранг тортмаслиги (эрекция) ва шаҳват келмас- лиги (эякуляция)га алоқадор бўлиши мумкин.
Мизож сустлигининг сабаблари жинсий ор- ганлар, эндокрин тизим, периферик нервлар ва бош мия олий бўлимлари фаолиятининг бу- зилишига боғлиқ. У мустақил касаллик бўлмай, балки одатда азалдан мавжуд касаллик йўл- доши бўлиб боради. Чунончи, мизож сустлиги бош мия ёки айрим ички секреция безларида- ги ўзгаришлар туфайли рўй берган баъзи эндо- крин касалликларда, олатга борадиган асаб то- лалари, орқа мия шикастланганда (олат тўли- шиб, таранг тортмайдиган ҳолларда) учрайди.
Мизож сустлигининг эякуляция бузилиши- дан, яъни бемаврид шаҳват келишидан иборат кўриниши одатда бошқа аломатларга қараган- да эртароқ бошланиб, бу турли урологик касал- ликларга ҳам, қовуқ иши ва жинсий функция- ларни идора этадиган, бош мияда жойлашган асаб марказлари фаолиятининг айнишига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Эякуляция бузилиши турлича кечади: баъ- зан жуда тезлашган (бунда жинсий алоқа энди
бошланиши билан ёки ҳатто бошланмасдан туриб, шаҳват кетиб қолади) ёки секинлашиб, пайсалланиб қолган бўлиши мумкин (бунда баъзан умуман шаҳват келмайди). Бир қанча ҳолларда эякуляция жинсий алоқадан ташқари вақтда бўлиб ўтиши, масалан, одам транпорт- да кета туриб силкинганида ёки ҳирсни қўзға- тадиган шароитга тушиб қолганида шаҳват ке- лиши мумкин.
Кўпгина сексопатологларнинг фикрига қара- ганда, мизож сустлиги аксар асаб фаолияти бу- зилишига, жумладан, туғма ва турмушда орт- тирилган асабий-руҳий кечинмаларга (невроз, турли касалликлар вақтида бўладиган асабий ҳолат, ҳар хил тушкунликлар ва бошқаларга) боғлиқ бўлади. Киши руҳан эзилганда жинсий томонга кўпроқ озор етади. Шунинг учун бун- дай қараганда жинсий томонга алоқаси йўқдек бўлиб кўринадиган омиллар (ҳаддан ташқари чарчаш, уйқуга қонмаслик, ишхонадаги оғир маънавий вазият ва бошқалар) узоқ таъсир қи- либ турганида умумий асабий ўзгаришлар (та- жанглик, салга чарчаб қолиш, уйқу бузилиши ва бошқалар) билан бир қаторда жинсий томонга тааллуқли ўзгаришлар ҳам пайдо бўлади.
Мизож сустлиги кўпинча спиртли ичимли- кларга ружу қилиш, шунингдек, жинсий бузуқ- лик оқибатида рўй бериши мумкин.
Мизож сустлиги оғир кечинмаларга ва эр-хо- тин ўртасига совуқлик тушиб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун киши мизожи ўзгариб қолганида сексопатолог мутахассисга ёки сексологик касалларни қабул қилувчи бошқа ихтисосдаги врачга бориши керак. Бир қанча ҳолларда сохта импотенция кузатилади. Бундай ҳолат одамнинг ўзидаги баъзи физиологик ўзгаришлар (масалан, ёшга алоқадор ўзгари- шлар) муносабати билан жинсий ҳаётнинг қо- вушмаслигини нотўғри талқин қилишидан, ўз жуфтининг совуқроқ муносабатда бўлиши ва бошқалардан келиб чиқади. Ана шундай пай- тларда тегишли мутахассисга учрашиб, ундан керакли маслаҳат, йўл-йўриқлар олиш жинсий ҳаётнинг изга тушиб кетишига ёрдам беради. Бошқа ҳолларда мизож сустлигининг сабабини аниқ белгилаб, махсус даво олиш учун (физи- отерапия, психотерапия, дори-дармонлар би- лан) киши ўзини яхшилаб текширтириб кўри- ши зарур. Шуни унутмаслик керакки, ўз вақти- да врачга кўриниб, тегишли даво олинса, яхши наф беради, акс ҳолда жинсий ожизлик сурун- кали тус олиши мумкин.

Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик
Скриншот Жинсий ожизлик

Обновлено